loader


Андижон туманида қайд этилган овқат токсикоинфекцияси ҳолати бўйича бирламчи А Х Б О Р О Т


Жорий йил 8 октябрь куни соат 20:30 дан Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган ва соат 24:00га қадар фаол аниқлаш йўли билан 23 нафари “овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. 24 нафари туманнинг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафари синф рахбари, 1 нафари мактаб ўқувчисини онаси туғилган кун муносабати билан торт пишириғи тайёрлаб олиб борган фуқаронинг ўзи хам захарланган, 1 нафар шу синфнинг ўқувчиси уйда тарбияланаётган кичик ёшдаги синглисига берганлиги натижасида захарланиш қайд қилинган.

Холат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш учун воқеа жойига вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария – эпидемиология осойишталиги маркази, вилоят Давлат санитария –эпидемиология назорати инспекцияси мутахассислари жалб қилинди.

Барча беморлардан олинган ажратмалар вилоят СЭОМ лабораториясига олинган. Хозирда шифохонада 12 нафар бемор даволанишда, 15 нафари ахволи яхшиланганлиги учун уйига рухсат берилган.

Беморларнинг аҳволи, лаборатория таҳлил натижалари, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.