loader


Қашқадарё: коронавирусдан холи ҳудуд, бунга эришиш учун барча имкониятлар ишга солинди


Жаҳонда пандемия даражасини олган CОVID-19 инфекцияси билан касалланиш юртимизда илк бор шу йилнинг 15 мартида қайд қилинган эди. Кўрилган тезкор ва самарали чоралар натижасида ушбу вируснинг таҳликали ва шиддат билан тарқалиб кетмаслигига, бу эса кўплаб ривожланган давлатларга нисбатан ҳам барқарор ўтаётганини кўрсатди. Айни пайтга келиб вирусни юқтириб олганларга нисбатан соғайганларнинг кўпчилик экани аҳамиятлидир.

3 млн.дан зиёд аҳолиси бор Қашқадарёда ҳам коронавирусга қарши курашиш мақсадида амалда синалган, энг самарали чоралар ҳаётга татбиқ қилинди. Қатъий карантин чоралари, четдан кириб келганлар ва уларнинг изолияцияга олиниши, ҳудудлар бўйлаб кенг кўламдаги дизенфекция тадбирлари касалликнинг тарқалиб кетмаслигига сабаб бўлди.  

Вилоят ҳудудида вирусни юқтириб олган илк бемор мартнинг сўнгига келиб қайд қилинди. Ушбу инфекция аниқлангач барча эътибор, бемор истиқомат қилган ва ўзаро мулоқотда бўлган гумонланганларни аниқлаш, уларни карантин-кузатувга олиш ташкил этилди. Натижада тождор вирус билан касалланиш 6 ҳолатда тўхталиб, беморларни самарали даволашга киришилди.

Орадан бир ойга яқин вақт ўтиб вилоятда коронавирусга қарши кенг кўламдаги курашнинг ижобий натижаси кўринди. Касаллик белгилари қайд этилган беморларнинг барча 6 нафари тўлиқ соғайиб, соғлом ҳаётга қайтдилар.

Бугун Қашқадарё коронавирусдан ҳоли ҳудуд мақомига эришди. Ушбу мураккаб вазиятда Санитария-эпедимеологик осойишталик маркази ва унинг туман, шаҳар марказлари мутахассислари, ходимлари тунни-тонга улаб жонбозлик кўрсатдилар. Коронавирусга қарши курашнинг биринчи кунларидан СЭОМ ходимларидан иборат 300га яқин отряд шакллантирилди. Отряднинг ҳар бирида 2 нафардан мутахассис ишлаб дезинфекция тадбирларида қатнашди. Вилоятга кириб келувчи 4 та чегаралараро ЙПХ маскани, шунингдек, туман ва шаҳарларни боғловчи нуқталарда улар туну кун навбатчилик қилишди. Шунингдек, рўйхатда шакллантирилган 198 та корхона, ташкилот, муассаса ҳамда 5 минга яқин турли бинолар санитария дорилаш амалга оширилди. Бунинг учун вилоят СЭОМ томонидан 21 минг 472 кг гипохлорид кальций ва 3648 кг биохлор таблеткалари етказиб турилди.

Коронавируснинг вилоят ҳудудига кенг тарқалиб кетмаслиги учун эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан юртимизга кириб келган жами 12 минг 426 нафар фуқаро карантин нуқталарига жойлаштирилиб, тиббий кузатувга олинди. Касаллик аломатлари билан шубҳага олинганлардан таҳлиллар вилоят СЭО марказининг Вирусология лабараториясида чуқур текширувдан ўтказилди. Лабаратория хулосасига ушбу карантин муқталарида 14 кун давомида кузатувда бўлганларнинг ҳеч бирида вирус топилмади. Натижада уларнинг аксари бугунги кунда уйларига кузатиб қўйилган.

Ҳа, кечаю-кундуз қатъий талаблар асосида ташкил этилган CОVID-19 га қарши курашнинг натижаси кўринди. Қашқадарё вилояти мамлакатимизда биринчилардан бўлиб коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланди. Бироқ бу огоҳлик ва сергакликни унутиш дегани эмас. Гарчи вилоят ҳудудида карантин чекловлари юмшатилган бўлсада, тиббий муҳофазаланиш, аҳоли гавжум жойларни дезинфекциялаш, мавжуд эпидемик аҳволини мунтазам кузатиб бориш каби ишлар узлуксиз давом этаверади.   

                                                                       Қашқадарё вилоят СЭОМ

                                                                       Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.