loader


Навоий: Ўз вақтида кўрилаётган чоралар касалликдан холи бўлишнинг омилидир


Бугунги кун ҳар биримиздан эътиборли бўлишни, санитария гигиена қоидаларига амал қилишни талаб этмоқда. Бунга сабаб коронавирус хавфива унинг инсоният саломатлигига жиддий таҳдид солаётганидир. Навоий вилоятида ҳам СОVID-19 касаллигини четдан кириб келиш ва касаллик кириб келган ҳолатда тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирлар изчил тарзда амалга ошириб келинмоқда.

Айни пайтда вилоятга касалликнинг кириб келишини олдини олиш мақсадида 27 та карантин блок-постлари ташкил қилинган. Уларнинг ҳар бири ҳароратни контактсиз (масофадан) текшириш учун тепловизор аппарати,фуқаролар тана ҳароратини ўлчаш учун контаксиз пирометр, шахсий ҳимоя, дезинфекция воситалари, дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаб борилмоқда.

Вилоят бўйича хозирги кунга қадар жами 8377 нафар фукаролар уй карантинига олиниб, 14 кунлик тиббий кузатув карантинидан сўнг тиббий назоратдан чиқарилди.Айни пайтда 38 нафар фуқаролар стационар шароитда, 126 нафари эса уй шароитида карантинга олинган.

Навоий вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси, кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реаблитация қилиш ва протезлаш маркази карантин муассасаси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Касалликка гумон қилинган ҳолатларда беморларга шошилинч тиббий ёрдам ҳамда эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш учун тез ёрдам врачи, инфекционист, реаниматолог, эпидемиолог, вируслоглардан иборат 3 тадан тезкор ҳаракатдаги гуруҳлар тузилган ва улар белгиланган тартибда фаолиятларини олиб бораяптилар.

Бугунги жараёнда атроф муҳитни, корхона ташкилот, бозор худудларини хамда постларни дезинфекциялаш орқали, касалликнинг олдини олиш мумкин. Шу боис вилоятдаги барча транспорт воситалари ажратилган дезинфекторлар томонидан дезинфекция қилинди. Бундан ташқари мослаштирилган 20 дона дезинфекцияловчи тўсиқлар ташкил этилган. Ҳар куни график асосида муассасаларда дезинфекция ишлари давом эттирилмоқда. Бунинг учун 333 та бригадалар ташкил қилиниб, ушбу бригадаларга 1104 нафар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва жамоатчиликдан кунгилли ходимлар жалб қилинган. Дезинфекция тадбирлари учун 166,6 тонна гипохлорид натрий,3.7 тонна гипохлорид кальций, 176,2 кг АБК биохлорактив дезинфецияловчи воситалари олинган. Айни пайтда 46.8 тонна гипохлорид натрий, 1.2 тонна гипохлорид кальций, 59,1 кг АБК биохлор актив дезинфекцияловчи воситасининг заҳираси мавжуд.

Касалликдан сақланиш, унинг олдини олишда  тарғибот тадбирларининг ўрни  алоҳида. Шу боис марказий ва ҳудудий  телевидиниялар орқали70 дан ортиқ чиқишлар қилинди, 1240 ортиқ радио материаллар эфирга узатилди ҳамда “Правда Востока” газетасида мақола чоп этилди. Шунингдек, 40 мингдонадан ранги кўринишдаги “Коранавирус касаллиги юқишини олдини оламиз” сарловҳасидаги кўргазма материллар ҳудудларга тарқатилди.Айни пайтда бу борадаги чора-тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Шу кунгача вилоятда бошқа вилоятдан кириб келган 2 нафар фуқорода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 1 нафари касалликдан тузалиб, уйига кузатиб қўйилган бўлса, яна 1 нафари бугун реабилитацияга олинди. Эндиликда Навоий  вилояти хам коронавирусдан холи худудга айланди.

Албатта касалликка қарши мана шундай тезкорлик билан, ҳамжиҳат холда иш олиб борилар экан тез кунларда орзиқиб кутган кунларга етишимиз тайин.

Навоий вилояти СЭОМ

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими