loader


Раддия: Янгиер қишлоғи аҳолиси ўртасида юқумли касалликлар бўйича вазият барқарор.


Kun.uz сайтида 24 май куни «Боғча йўқ, гузар йўқ, сув йўқ, иш йўқ. Попдаги 50 йилдан бери унутилган қишлоққа сафар» сарлавҳа остида эьлон қилинган маъқолада келтириб ўтилган “Болалар ўртасида сувчечакка чалинганлар жудаям кўп, қизамиқ, терлама ва бошқа ички юқумли касалликлар эпидемия даражасида” каби маълумотлар хақиқатга тўғри келмайди.

Республика, вилоят ва Поп туман Давлат санитария эпидемиология назорат марказлари мутахассислари томонидан Поп тумани Янгиер қишлоғида яшовчи ахоли ўртасида юқумли касалликлар билан касалланиш холати ўрганилиб, тахлил қилинди ва қуйидагилар аниқланди: Янгиер қишлоғи аҳолисига  Поп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Янгиер Қишлоқ врачлик пункти томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. Қишлоқ ахолиси ўртасида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида вирусли гепатит касаллигининг “В” ва “С” турлари қайд этилмаган.  2019 йилнинг  4 ойида  вирусли гепатит “А” касаллиги 4 та холатда қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан касалланиш 65,6% га  камайган (2018 йилнинг 4 ойида  9 та холатда вирусли гепатит “А”  касаллиги қайд этилган).  Барча қайд этилган  вирусли гепатит “А” касаллиги ўчоқларида туман ДСЭНМ мутахасислари томонидан зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган. 2019 йилнинг 4 ойида 135 нафар 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналари томонидан ўзлари маблағлари эвазига вирусли гепатит А касаллигига қарши  эмланган. 2018 йил хамда 2019 йилнинг 4 ойи давомида Янгиер қишлоғи ахолиси ўртасида  сувчечак,  қизамиқ, ичтерлама ва бошқа  турдаги  юқумли касалликлар қайд этилмаган. Янгиер ахолиси ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида тиббиёт ходимлари билан хамкорликда аҳоли ва ўқувчилар ўртасида юқумли касалликлар профилактикаси бўйича тушунтириш тарғибот ишлари амалга оширилган.

 Хозирги кунда Янгиер қишлоғи ахолиси ўртасида эпидемиологик барқарорликни таьминлашга қаратилган тадбирлар Республика ДСЭНМ томонидан назоратга олинган.