loader


Республика ОИТС ва гемоконтакт инфекцияларга қарши курашиш маркази ташкил этилади


Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида республика, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказлари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари эпидемиология бўлими врачлари иштирокида “ОИТС ва гемоконтакт инфекциялар профилактикаси ҳамда эпидемияга қарши кураш чора-тадбирларини такомиллаштириш, келгусидаги вазифаларни белгилаш” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Республика Бош давлат санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Б.И.Алматов олиб борди ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган тадбирлар қониқарсиз эканлиги, бугунги кунда самара бермаётганлиги ва бунинг оқибатида ушбу тизимда бир қатор муаммолар тўпланиб қолганлиги таъкидланди. Энди эскича дунёқараш, эскича фикрлаш ва эскирган эпидемиологик суриштирув методлари билан ишлаб бўлмаслигини, аҳолининг ОИТС ва гемоконтакт инфекциялар билан касалланишини олдини олишда янги тизим жорий қилиш лозимлигига алоҳида урғу берилди.

www.rses.uz

Ушбу мақсадда Республика ОИТСга қарши курашиш марказини қайта Республика ОИТС ва гемоконтакт инфекцияларга қарши курашиш маркази деб номлаш кераклигини ҳамда номига монанд равишда Республикада, ОИТС ва гемоконтакт инфекциялари профилактикаси, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича ягона тизим яратиш зарурлигини билдирди. 

www.rses.uz

Бу бўйича ҳудудлардаги ОИТСга қарши курашиш ва Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари мутахассислари таклифларини, фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Республика ОИТС ва гемоконтакт инфекцияларга қарши курашиш марказини ташкил этиш ва уни фаолиятини йўлга қўйиш бўйича низом лойихасини тайёрлаш, эпидемиологик суриштирув ўтказиш механизмини яратиш бўйича топшириқ берилди.