loader


САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ОСОЙИШТАЛИГИ СОҲАСИДА ТУБ ИСЛОҲОТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилояти Янгийўл туман ДСЭНМда врач ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган Муҳаббат Акбарованинг видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ушбу мурожаат вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи, тармоқ касаба уюшмаси вакиллари ва Янгийўл туман ДСЭНМ ходимлари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Жорий йил 9 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони соҳада янги ривожланиш даврини бошлаб берди. Бугунги кунда мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижроси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Санитария-эпидемиология хизмати тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мулоқот давомида М.Акбарова Санитария-эпидемиология хизмати тизимидаги ўзгаришларни тўғри англамасдан стресс ҳолатида мурожаат йўллаганлигини таъкидлади ҳамда бундан ўзининг чуқур афсус ва пушаймондалигини билдирди.

Мурожаатда қайд этилган мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилмоқда ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Матбуот хизмати.