loader


ТОШКЕНТДА ИККИ КУНЛИК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ


Бугун “City Palace Hotel Tashkent” анжуманлар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Биологик фаол қўшимчалар: фан, ишлаб чиқариш ва бошқариш” мавзусидаги  халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Анжуманда тегишли давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон давлатлари мутахассислари иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси  Бош давлат санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Б.И.Алматов кириш сўзи билан анжуманни очиб:

Ўзбекистон Республикасида биологик фаол қўшимчаларни республикага олиб кириш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар олиб борилаётганлиги, шу билан биргаликда мазкур тизимни янада такомиллаштириш, тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини  жорий этиш лозимлигини айтиб ўтди.

Илмий-амалий анжуманнинг биринчи кунида:

  • “Жанубий Кореяда Биологик фаол қўшимчаларни регистрациядан ўтказиш ва реализация қилиш” мавзусида  Канг Даежин (Жанубий Корея);
  • “Литос-Система - Биологик фаол қўшимчаларни самарадорлик даражасини баҳолаш бўйича асосий технология” мавзусида В.Н. Шабалин (Россия Федерацияси);
  • “Ўзбекистон Республикасида биологик фаол қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича норматив ҳужжатлар: муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида А.С. Худайбергенов (Ўзбекистан);
  • “Биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини идентификации ва классификации қилиш” мавзусида Б.Шоисломов (Ўзбекистан);
  • “Россия Федерацияси ҳудуди ва Божхона иттифоқида биологик фаол қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун асосий талаблар” мавзусида М.В. Герасименко (Российская Федерация);
  • “Биологик фаол қўшимчалар соҳасидаги муаммоларга замонавий ёндошув” мавзусида Н. Эрматов  (Ўзбекистан);
  • “Биологик фаол қўшимчаларнинг инсон организмига таъсир самарадолигини баҳолаш” мавзусида Г.И.Шайхова (Ўзбекистан) ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Илмий-амалий анжуман 26 октябръ куни “International Hotel Tashkent” анжуманлар залида ўз ишини давом эттиради.

Ўтказилаётган анжуман, унда берилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар республикамизда биологик фаол моддаларни рўйхатга олиш, ишлаб чиқариш ва реализацияси бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим қадам бўлишини таъминлайди.

  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

жамоатчилик билан алоқалар бўлими