loader


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ...


Жорий йилнинг 19 октябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология Кенгашининг 2019 йил 3-чоракка мўлжалланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи – Баҳром Ибрагимович Алматов раислик қилди.  

Йиғилиши кун тартибига кўра, ташкилий ва соҳага оид қатор масалалар муҳокама қилинди.  Жумладан:

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик Санитария-эпидемиология Кенгаши таркиби ва низоми тасдиқланди.

Янгидан тайинланган ЭМЮК ИТИ директори Тажиев Ботир Мирхашимович, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари бош врачлари таништирилди. Лавозимга тайинланган бош врачлар зиммасига Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойиталиги тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Бош давлат санитария врачлари ваколати ва вазифаси юкланди.

Республикада вирусли гепатитлар билан касалланиш ҳолати ва олиб борилаётган профилактик ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарадорлиги тўғрисида Республика ДСЭНМ Эпидемиология бўлими мудири, т.ф.н. Людмила Владимировна Кудашева маъруза қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги аҳоли хонадонларида аҳоли турмуш-тарзи ва санитария маданиятини янада юксалтириш чора-тадбирларини амалга ошириш механизми тўғрисида Қорақалпоғистон Республикасси Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Боходир Қутлимуратов маъруза қилди. Мазкур йўналишда белгиланган ишларни жадал суратлар билан ташкиллаштириш, режалаштирилган тадбирларнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек,  йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи Баҳром Алматов республикада ўта хавфли, юқумли ва паразитар касалликлар бўйича эпидемик вазият, қайт этилаётган овқатдан заҳарланиш ҳолатлари, бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларни қисқа муддатларда бартараф этиш тўғрисида масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилди.

 

Санитраия-эпидемиологик осойишталик

Агентлиги Оммавий ахборот воситалари

ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими