loader


Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтига янги директор тайинланди

Хаширбаева бунга қадар мазкур институт илмий котиби лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Унга, биринчи навбатда, институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, касб касалликларини олдини олиш ва эрта аниқлаш, унидиагностикаси ва даволаш стандартларини қайта кўриб чиқиб, замонавий усулларни амалиётга татбиқ этиш, шу орқали соҳада саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, у инновацион ишланма ва технологиялардан фойдаланган ҳолда институтнинг илмий салоҳиятини ошириш, Ўзбекистонда профпатолог мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг ишини бугунги кун талабидан келиб чиқиб тўғри йўлга қўйиш, аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида санитария қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш каби муҳим йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.