loader


Аҳоли ўртасида овқатдан гуруҳли заҳарланишларни олдини олиш йўлида (қисқа фактлар)


2019 йил 4 ноябрда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “Аҳоли ўртасида овқатдан гуруҳли заҳарланишларни олдини олиш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, савдо ва ошхоналарнинг санитария-эпидемиологик аҳволини яхшилаш ҳамда ошхона ишчиларини билим-малакасини ошириш чора-тадбирлари дастури” ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

Унга асосан, ўтган 1,5 ой давомида:

 мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ошхона ишчи ва хизматчилари иштирокида 1322 марта ўқув семинар ва тренинглар ташкил этилди;

семинарларда 31 минг нафардан ортиқ ходимларнинг иштироки таъминланди;

аутсорсинг фаолияти ва хусусий МТТ ва мактаблар ташкил қилган тадбиркорлар иштирокида 275 та семинар ўтказилди;

230 та телекўрсатув ва 365 та радиоэшитиришлар орқали чиқишлар қилинди ва уларни мунтазам давом эттириш йўлга қўйилди.

Хозирда:

2020 йилнинг 1 апрелига қадар Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим тизимида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштиришга доир комплекс тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш;

республиканинг чекка ва тоғли ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларига қўйилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини ушбу муассасалар жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

ижтимоий соҳа муассасаларининг ошхоналарига, умумий овқатланиш шаҳобчаларига, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ҳамда реализация қилиш корхоналарига қўйилган давлат тилида бўлмаган амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини давлат тилида қабул қилиш ҳамда мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик орасида тушинтириш чораларини кўриш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектларда халқаро стандартларни (GHP, НАССР) босқичма-босқич жорий қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.