loader


Иммунопрофилактика и Вакцинация

ЁШ КАДРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

 

            2019 йил 31 май куни Республика ДСЭНМ мажлислар залида, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар хамда вилоятлар, шаҳар ва туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари таркибидаги фаол ёшлар иштирокида “Санитария эпидемиология хизматидаги ислоҳотлар”, “Истиқболли кадрлар тайёрлаш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

           Тадбирни Республика ДСЭНМ Бош врачи Б.И.Алматов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда Президентимиз ташаббуслари билан демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббусскор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётганлигини таькидлаб ўтди.

           Биргина, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни юқоридаги мақсадларни рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.

           Б.И.Алматов ўз сўзида бугунги кунда санитария эпидемиология хизматида кутилаётган ўзгаришлар, эришилган ютуқлар ва тўпланиб қолган муаммолар хамда иш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликларга батафсил тўхталиб, соҳа хаётида ёшлар фаоллигини ошириш лозимлигини айтиб ўтди.

          Самимий тарзда ўтган давра суҳбатида ёш кадрлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар хамда санитария эпидемиология хизматида кутилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.