loader


Самарқанд шаҳрида қайд этилган овқат токсикоинфекцияси ҳолати бўйича бирламчи А Х Б О Р О Т


Жорий йил 7 октябрь куни соат 14-10 дан 8 октябрь соат 22-00 га қадар  вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 24 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг  кўтарилиши каби шикоятлар билан “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 13-00 17-30 лар оралиғида барча беморлар Самарқанд шахар Сиёб дехқон бозори худудида жойлашган “Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шаҳобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини харид қилиб, истемол қилишган.

 “Бахтиёр” МЧЖ га қарашли хот-дог шаҳобчасида ўрганиш ўтказилганда, шаҳобча ўз фаолиятини тўхтатганлиги ва хот-дог маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Самарқанд шаҳар ДСЭНМда мазкур хот-дог шаҳобчаси атрофидаги хонадонларда хот-дог ва шаурма маҳсулотларини ҳарид қилиб, истеъмол қилган фуқароларни аниқлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббий ходимларини жалб этган ҳолда уйма-уй кўриклар ташкил этилди.

“Бахтиёр” МЧЖ бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тегишли хужжатлар тўпланиб, буюртма тайёрланди.

Беморларнинг аҳволи, лаборатория таҳлил натижалари, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

жамоатчилик билан алоқалар бўлими