loader


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби МАЪЛУМОТИ (2020 йил 11 февраль ҳолатига)


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 11 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 42708 нафар, дунё бўйича 43101 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 6,3 фоизни (2548 нафар) ташкил этмоқда. 1017 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этди. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёдаги 25та давлатда 393 нафар фуқарода қайд этилди.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 10 феврал куни хорижий давлатлардан 31та самолёт қабул қилиниб, 3318 нафар фуқаролар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6та санитария-карантин пунктидан 3та поездда жами 663 нафар фуқаролар, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 36414 нафар фуқаролар термометриядан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Янги коронавирус инфекцияси бўйича расмий маълумотларни олиш ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида ташкил этилган штабга +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Мамалакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби