loader


Иммунопрофилактика и Вакцинация

Тошкент шаҳрида қайд этилган гурухли овқатдан захарланиш ҳолати бўйича бирламчи АХБОРОТ

          Республика Давлат санитария эпидемиология назорати маркази  Тошкент шаҳрида 2019 йил 4 июнь куни қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:                                           

          Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 17:00 дан 7 июнь соат 9:00 га қадар ЎзР ССВ Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти (ЎзРССВ ЭМЮКИТИ) шифохонасига 29 нафар, Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар шифохонасига 8 нафар, 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 2 нафар ва 4-сонли юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар жаъми 42 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Беморларнинг аҳволи ўртача оғирликда.

      Шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли намуналар олиниб, малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, дори- дармон захиралари етарли.

       Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:

       Беморларнинг барчаси касалликларини Сергели тумани , Янги Қўйлиқ кўчаси, 76-уйда жойлашган, 1(бир) нафари эса Сергели тумани, Сергели-8 мавзесида жойлашган “GRAND AZIA PLUS” МЧЖга қарашли “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвич таомини жорий йил 3-4 июнь кунлари истеъмол қилганликлари билан боғлашмоқда.

          “GRAND AZIA PLUS” МЧЖга қарашли “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (Амбудсман) номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 2019 йил 6 июнда маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилди. 7 июнь куни Амбудсмандан 26-996 сонли рухсатнома олиниб текшириш бошланди.

          Беморларнинг аҳволи, лаборатория таҳлил натижалари, якуний ташхис хамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этилади.