loader


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ДАВЛАТ САНИТАРИЯ ВРАЧИ РАҲБАРЛИГИДА ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5814 сонли Фармони билан белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи Б.Алматов йиғилишни кириш сўзи билан очди ва йиғилиш иштирокчиларига бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5814 сонли Фармони билан белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилгаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, республика Бош давлат санитария инспектори Н.Атабеков сўзга чиқиб, бугунги кундаги Санитария-эпидемиология хизматидаги ўзгаришлар ва ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Б.Ж.Қурбанов (“Республикада қизамиқ касаллиги бўйича эпидемик вазият, касалликни олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган профилактик тадбирлар тўғрисида”), Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг эпидемиологик мониторинг ва профилактика тадбирларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Р.Н.Икрамовнинг (“Республикада қутириш касаллиги бўйича эпидемик вазият, касалликни олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган профилактик тадбирлар тўғрисида”), Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими етакчи мутахассиси А.А.Нишоновнинг (Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 40-сонли “Аҳоли ўртасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларини такомиллаштириш ва мазкур йўналишда фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида” буйруғини жойлардаги ижроси тўғрисида) ва Агентлик директорининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – Етакчилар Кенгаши раиси А.А.Нишонов (Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 2019 йил 14 декабрдаги 44-сонли “Устоз-шогирд анъаналарини ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” буйруғи билан белгиланган вазифалар тўғрисида) маърузаси тингланди.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор қабул қилинди.

Санитария-эпидемиологик омойишталик агентлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими