loader


АЙРИМ ТАДБИРКОРЛАР “ХЕЧ КИМ БИЗГА ТЕГА ОЛМАЙДИ” ҚАБИЛИДА ЎЗ БИЛГАНЛАРИЧА ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШМОҚДА


“Хоразм хақиқати” газетасининг 2019 йил 18-декабрдаги 100-сонида берилган “Бозорларда аҳвол қандай, лоқайдлик эътиборсизлик қачон барҳам топади” номли мақолада “Урганч буюм савдо комплекси” ҳудудида санитария қоидаларига мос келмайдиган тамаддихоналар, умумий овқатланиш шахобчалари тўғрисида танқидий мулоҳаза билдирилган.

Ушбу маъқола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Бозорларда белгиланмаган, санитария, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, бозорни тасдиқланган қурилиш лойихасида кўрсатилмаган  жойларда, умумий овқатланиш, кабобхона, сомсахона, гамбургер шаҳобчалари ташкил килинган. Шахобчалар жойлашган биноларнинг деярли барчаси савдо фаолиятига мослаштирилган, шунинг учун ташкил қилинган умумий овқатланиш шахобчаларида санитария, ёнғин хавфсизлиги талаб ва қоидаларига риоя килиш имкониятлари мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  28.08.2012 йилги №253-сонли қарорида бозорлардаги бино ва иншоатларга эгалик ва назорат қилиш бозор маъмурятига юклатилган. Юқоридаги фаолиятлари бўйича тадбиркорлар бозор маъмуряти билан шартномалар қилган холда хизмат кўрсатмоқдалар.       

Буюм бозори ҳудудидаги умумий овқатланиш шахобчаларидаги мавжуд камчиликларни бартараф килиш мақсадида Урганч шахар СЭОМ томонидан бир қанча профилактик-тарғибот тадбирлари амалга оширилишига қарамасдан ушбу ҳол хозиргача давом этмоқда. Йил давомида “Урганч буюм савдо комплекси” бошқаруви раисига юқоридаги ҳолатларни олдини олиш, санитария қоидаларига мос келмайдиган тамаддихоналарни барчасини бозордаги ошхона учун мўлжалланган бошқа биноларга кўчириб ўтказиш тўғрисида кўрсатма хатлари берилган, ундан ташқари буюм бозорида ва Урганч шахар СЭОМ биносида бозордаги умумий овқатланиш корхоналари рахбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишларда тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, берилган тавсияларга эътиборсизлик билан ёндошиб келинмокда.

Хукуматимиз томонидан тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда, уларни хар томонлама қўллаб қувватланиши, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмаслик тўғрисидаги олиб борилётган чора-тадбирлар айрим тадбиркорлар томонидан нотўғри талқин қилинмоқда, белгиланган коида ва меъёрларга риоя қилмасдан “хеч ким бизга теголмайди” деган тушунча билан ўз билганларича фаолият кўрсатишмокда.

Бозор маъмуриятига кўрсатма хатлар берилган ва юқоридагилардан билиш мумкинки, бозор мутассади ходимлари берилган тавсия ва кўрсатмаларга эътиборсизлик билан қарамокда. Жумладан: Буюм бозори раиси номига “Бозордаги битта хонадан ташкил топган, санитария-қоидаларига мос келмайдиган дўконлардаги овқатланиш шахобчаларини бошқа талабга жавоб берадиган бинога кўчириб ўтказиш” тўғрисида 2019 йил 8 август кунги 6/2478-сонли тавсия хати, буюм бозоридаги хар бир ошхона рахбарига 2019 йил 9 сентябр кунги 6/2667-сонли талабнома хатлари берилган. Ундан ташқари бозордаги барча овқатланиш шахобчалари рахбарлари иштирокида 2019 йил 13 март куни, 2019 йил 8 август кунлари бозор маъмурияти биносида, 2019 йил 14 октябр куни шахар СЭОМ биносида йиғилишлар ўтказилиб, санитария қоидаларига мос фаолият юритиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

Газетада қайд қилинган танқидий холатларни олдини олиш бўйича СЭОМ малакали ходимлари иштирокида навбатдан ташкари йиғилиш ўтказилиб, профилактик тадбирларни янада кучайтириш, бозордаги мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан чора тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилоят СЭО маркази.