loader


АМУДАРЬЁ ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ МАДАНИЯТНИ ОШИРИШ, ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БУЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 2019 йил 22 ноябръ кунги «Аҳоли ўртасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларини такомиллаштириш ва мазкур йўналишда фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисидаги 40-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз бўйлаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударьё туманида 49та маҳаллада 32158 хонадон мавжуд бўлиб, 193 400 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Туман худудида тадбир бошланган вақтдан бошлаб 1445 хонадон ўрганилган бўлиб, ўрганиш давомида хонадонларда санитария дафтари жорий этилди, юқумли касалликлар ва гигиена қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб борилди. Тумандаги 14 ёшгача болалари бўлган хонадонларга профилактик ва вирусли гепатит А касаллигига қарши эмлаш хақида тушунтирилиб, тарқатма материаллар тарқатилди.  

Аҳоли пунктларида аниқланган маиший чиқиндиларни йўқ қилиш буйича “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси, Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда самарали  ишлар амалга оширилди.

Хонадонларга бириктирилган мутахассисларнинг олиб борган фаолияти натижасида санитария-гигиена қоидалари ва соғлом турмуш тарзини тушунтириш йўли билан аҳолининг тиббий маданиятини оширишилишига, хонадонларда юқумли ва ноинфекцион касалликларни камайишига ва уй шароитида озиқ-овқатдан захарланиш ҳолатлари ва ботулизм касаллиги қайд этилмаслигига эришилади.

Республикамиз буйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси  СЭО маркази