loader


Андижон шаҳрида жойлашган хусусий мактабда қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати тўғрисида бирламчи маълумот


Жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 14:20 дан соат 19:00 га қадар Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган Захириддин Мухаммад Бобур номидаги хусусий ихтисослаштирилган мактабнинг 86 нафар ўқувчилари кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиш ва  иситма каби шикоятлари билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишган. Уларнинг 57 нафар Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, 17 нафар РШТТЁИМ Андижон вилояти филалига, 12 нафар Андижон вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига “Ўткир гастроэнтерит, овқат токсикоинфекцияси? ” ташҳиси билан ётқизилган. Шундан 5 нафари ўқитувчи, 2 нафари ошхона ишчиси ва 68 нафари ўқувчи бўлиб, 9 нафари ўртачи оғирликда 77 нафарининг аҳволи енгил.

Ўтказилган дастлабки эпидемиологик текширувлар натижасида аниқланишича, Андижон шаҳрида жойлашган мазкур мактабда 40 нафар ишчи-ходимлар ишлайди, 230 нафар болалар 1-синфдан 7-синфгача қатнаб ўқийди. Фуқоро хайдарова нилуфар нодавлат таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш учун Вм ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томинидан 16.07.2019 й.да лицензия №0061 берилган, Ўқув жараёни эрталаб соат 8-00 дан кеч 17-00 гача.

2019 йил 30 сентябрь куни 230 нафар мактаб ўқувчиларидан  217 нафари дарсга келган.

3 хонадан иборат мослаштирилган ошхонада 2 маҳал овқатланиш ташкил этилган, 30 сентябрь куни  нонуштага: манная каша, нон чой,тушликда: гарохли шўрва, лағмон, нон ва чой истеъмол қилишган. Менью ДСЭНМ билан келишилмаган.

Шифохонада беморлардан тегишли лаборатория таҳлиллари олинган, барча беморларга тегишли даво муолажалари олиб борилмоқда, уларнинг аҳволлари қоникарли.

Ошхонада 3 нафар ишчи ишлайди, номутахассислар, тиббий кўрикдан ўтган, санитария минимум курсидан ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпимдемиология назорати инспекцияси директори Н.Атабеков, Республика СЭН бош врач ўринбосари А.Шукуров ва бўлим бошлиғи И.Улуғназарова ва республика ЭМЮК ИТИ мутахассислари В.Колтон ва Д.Набихўжаева юборилди. Андижон вилоят ва Андижон шаҳар СЭН мутахассислари тезкор жалб этилиб, улар томонидан эпидемиологик суриштирув ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.