loader


ДПМларида даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текширишни талаб қилиш асоссиз


Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги маълум қилади:

Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 
30 март кунги 92-сонли буйруғига асосан ПЗР лабораторияларига аҳолининг коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги қатламларидан  биологик намуналар олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши йулга қўйиш белгиланган:

  • Бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслардан;
  • Иккиламчи мулоқотда бўлган шахслардан;
  • Хорижий давлатлардан келган шахслардан;
  • Тиббиёт ходимларидан.

Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги даволаш профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текширишни талаб қилиш асоссиз эканлигини маълум қилади.