loader


ПАХТАКОР ТУМАНИДА “БОТУЛИЗМ ВА ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВСУЗИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Жиззах вилояти, Пахтакор туманида туман ҳокимлиги, туман СЭО маркази ва ФВБ ЁХХБ ҳамкорлигида туман аҳолиси, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида овқатдан заҳарланиш ва ботулизм касаллиги хамда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари профилактикасига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Пахтакор туман СЭО маркази бош врачи М. Матмусаев овқатдан захарланиш ҳолатлари, ботулизм касаллиги, уларнинг келиб иқиш сабаблари ва олдини олиш йўллари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Хонадон шароитида бодринг, помидор каби маҳсулотлардан консерва маҳсулотлари тайёрланиши тавсия этилмаслиги эслатиб ўтилди.

Шунингдек, туман ЁХХБ бошлиғи И.Тўраев қатнашчиларга ис гази, унинг ҳосил бўлиши ва ундан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш чоралари тўғрисида тавсиялар берди.

Учрашув якунида иштирокчиларга кун тартибидаги мавзулар юзасидан эслатмалар тарқатилиб, берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Пахтакор туман СЭО маркази