loader


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича МАЪЛУМОТИ (2020 йил 11 март ҳолатига)


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган расмий маълумотларга кўра 2020 йил 11 март ҳолатига дунёнинг 114 та давлатида жами 119 096 нафар беморларда “COVID-19” коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 65 765 нафари соғайган, 4284 нафари вафот этган.

Касалликнинг (бир суткада) ўсиши: - Хитойда 31 нафар (0,04%), бошқа давлатларда 4 805 нафарни (14.5 %) ташкил этмоқда.

2020 йил 15 январдан - 11 мартгача бўлган даврда Хитой Халқ Республикаси ва 29 феврал кунидан эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан Ўзбекистон Республикасига келган фуқаролар жами – 7 056 нафарни ташкил этиб, 1 911 нафари саломатлиги устидан тиббий кузатув давом этмоқда.

Санитария-карантин пунктларидан 11 март куни соат 16:00 гача халқаро аэропортлар орқали 20 та рейсда - 2 203 нафар, темир йўллар орқали 3 та поездда – 460 нафар (62 нафари транзит), қолган чегара-божхона постларидан 876 та автотранспорт эгалари ва 17 403 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилган. Улардан охирги 15 кун ичида коронавирус тарқалган давлатларда бўлган шахслар 55 нафар, улар орасида иситма ва юқори нафас йўлларининг шамоллаш белгилари бўлган кишилар аниқланмади.

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 11 март соат 18:00 ҳолатига кўра “COVID-19” коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфексияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-епидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол тўғилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Санитария-епидемиологик осойишталик агентлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими